http://prod1.cnmi_ca.iostructure.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/newsbriefs/2019/01/15/newsbrief-04

Афғонистон «Ансаруллоҳ жамоати»нинг беш аъзосини Тожикистонга топширди

Карвонсарой

ДУШАНБЕ – Афғонистон ҳукумати «Ансаруллоҳ жамоати» (АЖ) гуруҳининг марҳум етакчиси ўғлини ватани Тожикистонга топширди, деб хабар беради Озод Европа/Озодлик радиосининг (RFE/RL) тожик хизмати душанба (14 январь) куни.

Афғонистон Саиджалолиддин Табаров ва АЖ гуруҳининг тўрт аъзосини топширди, деб хабар берди Тожикистоннинг Афғонистондаги элчиси Шарофиддин Имомов экстрадиция бир нечта халқаро шартномалар асосида амалга оширилганини қўшимча қилиб.

«Ансаруллоҳ жамоати» Афғонистонда жойлашган толибонлар тарафдорлари бўлган кичик тожик жангари гуруҳи бўлиб, уларнинг асосий мақсади тожик ҳукуматини эгаллашдир. Афғонистон қуролли кучлари 2015 йилда гуруҳ қўмондони Амриддин Табаровни ўлдирган, деб хабар берган эди 2016 йилда тожик ҳукумати.

Душанбе «Ансаруллоҳ жамоати» гуруҳини 2010 йилда содир этилган икки террорчилик ҳужумида айблаган. Улардан бири 2010 йилда Хўжандда содир этилиб, унда учта ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходими ҳалок бўлган, иккинчиси Рашт водийсида 25 киши ҳаётига зомин бўлган пистирма ҳужуми эди.

Коалиция кучлари Саиджалолиддин ва унинг укаси Абдуфаттоҳни 2009 йилда қўлга олган. Ҳанузгача Афғонистон қамоқхонасида қолаётган Абдуфаттоҳ нима сабабдан экстрадиция қилинмагани маълум эмас.

Сизга мақола ёқдими?
0
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha